Foydo Иловани очиш

Foydo’дан қандай фойдаланилади

Foydo ҳар бир буюртмадан қанча фойда қолганини кўрсатади. Буюртма очинг, унга харажат ва тўловларни ёзиб боринг — қолганини Foydo ўзи ҳисоблайди.

БуюртмаХаражат ва тўловФойда

Бошлаш

Foydo Telegram ичида ишлайди: ботни очинг ва пастдаги Foydo тугмасини босинг. Компьютерда app.foydo.uz манзилини браузерда очсангиз ҳам бўлади.

Иловага киринг

Иловага киринг

  1. 1

    Тилни танланг: oʻzbekcha, ўзбекча ёки русский.

  2. 2

    Сизга берилган Логин ва Паролни ёзинг.

  3. 3

    Кириш тугмасини босинг.

Буюртмалар

Буюртма — мижоз билан келишилган иш. Унинг ҳар бир харажати ва тўлови шу буюртмага ёзилади.

Буюртмалар рўйхати

Буюртмалар рўйхати

  1. 1

    Ҳар бир картада учта рақам бор: Келишилган сумма, Фойда ҳозирча ва мижознинг Қарзи. Муддати ўтганлар энг тепада қизил рангда туради.

  2. 2

    Янги буюртма очиш тугмаси.

  3. 3

    Фаол, Ёпилган ва Бекор қилинган буюртмалар орасида ўтиш.

  4. 4

    Катта + тугмаси — тезда харажат ёки тўлов ёзиш учун. У ҳар бир бош экранда бор.

Янги буюртма очинг

Янги буюртма очинг

  1. 1

    Буюртма номи, масалан: «Ошхона мебели».

  2. 2

    Мижозни рўйхатдан танланг. Янги мижозни шу ернинг ўзида қўшса бўлади.

  3. 3

    Келишилган сумма. Ҳали келишилмаган бўлса, бўш қолдиринг.

  4. 4

    Сақлаш.

Буюртма ичида

Буюртма ичида

  1. 1

    Фойда ҳозирча — келишилган суммадан харажатлар айирилгани. Унинг остида харажат, тўланган сумма ва мижоз қарзи туради.

  2. 2

    Шу буюртмага харажат ёки тўлов қўшиш.

  3. 3

    Буюртманинг барча харажат ва тўловлари рўйхати.

  4. 4

    Иш тугагач буюртмани ёпинг (пастда батафсил).

Харажат ва тўлов

Пул чиқдими — харажат, мижоздан пул келдими — тўлов ёзинг. Иккаласи ҳам битта экрандан, катта + тугмаси орқали ёзилади.

Харажат ёзинг

Харажат ёзинг

  1. 1

    Харажат танланган бўлсин.

  2. 2

    Суммани ёзинг. Долларда бўлса, пастдаги $ ни танланг — курсни Foydo ўзи қўяди.

  3. 3

    Қайси буюртмага кетди. Ижара ёки свет каби умумий харажат бўлса — Буюртмасиз — умумий харажат.

  4. 4

    Харажат тури: материал, транспорт, иш ҳақи ва бошқалар.

  5. 5

    Сақлаш.

Мижоз тўловини ёзинг

Мижоз тўловини ёзинг

  1. 1

    Тўловни танланг.

  2. 2

    Мижоз берган сумма.

  3. 3

    Қайси буюртма учун тўлади. Мижознинг қарзи шу заҳоти камаяди.

Ҳамма кирим-чиқим

Ҳамма кирим-чиқим

  1. 1

    Фақат харажатларни ёки фақат тўловларни кўрсатиш.

  2. 2

    Саралаш: ким киритгани, кимга тўлангани ва сана бўйича.

  3. 3

    Ёзувни босинг — уни тузатиш ёки ўчириш мумкин. Ҳар бир ўзгариш тарихда сақланади.

Буюртмани ёпиш

Иш топширилди — буюртмани ёпинг. Ёпилган буюртманинг фойдаси шу ой ҳисоботига тушади.

Ёпишни тасдиқланг

Ёпишни тасдиқланг

  1. 1

    Санани текширинг ва Буюртмани ёпишни босинг. Ёпилгандан кейин харажат қўшиб бўлмайди, лекин мижоздан қолган тўловни қабул қилса бўлади.

Ҳисобот

Ой охирида асосий савол — қанча ишладим? Жавоб Ҳисобот бўлимида.

Ой натижаси

Ой натижаси

  1. 1

    Соф натижа — шу ойда ёпилган буюртмалар фойдасидан умумий харажатлар (ижара, свет ва ҳ.к.) айирилгани. Остида ўтган ойга нисбатан ўзгариш.

  2. 2

    Пул ҳаракати — шу ойда ҳақиқатда келган ва кетган пул.

  3. 3

    Ойлар бўйича устунлар — бизнес ўсяптими ёки йўқми, бир қарашда кўринади.

Мижозлар ва қарз

Ким қанча қарзи борлиги Меню → Мижозлар бўлимида туради.

Мижоз картаси

Мижоз картаси

  1. 1

    Умумий қарз — мижознинг барча буюртмалари бўйича қолган сумма. Остида буюртмалари рўйхати.

  2. 2

    Улашиш — қарз ҳисобини мижозга юбориш (Telegram, SMS) ёки нусхалаб олиш.

Созламалар

Бир марта созлаб қўясиз: ходимлар, валюта ва харажат турлари. Ҳаммаси Меню бўлимида. Харажат турларига ўз турларингизни ҳам қўшса бўлади, масалан «Бўёқ».

Меню

Меню

  1. 1

    Ходимлар — иловага ким кира олиши ва нима қила олиши.

  2. 2

    Валюта ва курс — доллар курси.

  3. 3

    Созламалар — мавзу, тил, парол ва Telegram.

Ходим қўшинг

Ходим қўшинг

  1. 1

    Логин беринг — ходим иловага шу билан киради. Парол автоматик яратилади ва бир марта кўрсатилади. Логин бермасангиз, ходим фақат иш ҳақи ёзишда «кимга» рўйхатида туради.

  2. 2

    Рухсатлар — ходим нима қила олиши. Масалан, харажат ёзсин, лекин фойда ва ҳисоботни кўрмасин.

Валюта ва курс

Валюта ва курс

  1. 1

    Иккинчи валюта, одатда доллар.

  2. 2

    Доллар курси. Янги харажат ва тўловларга шу курс қўйилади.

  3. 3

    Ёқиб қўйсангиз, курс ҳар куни Марказий банкдан ўзи янгиланади. Олдин ёзилган операцияларнинг курси ўзгармайди.

Мавзу ва тил

Мавзу ва тил

  1. 1

    Ёруғ ёки қоронғи кўриниш.

  2. 2

    Илова тили.